Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш тузиш ҳақидаги таклиф Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев томонидан 1992 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг 47-сессиясида илгари сурилган эди. Ташкилот 1999 йилдан расман ўз фаолиятини бошлаган.

Ташкилотга Осиёнинг 27 та давлати доимий аъзо: Озарбойжон, Афғонистон, Баҳрайн, Бангладеш, Вьетнам, Миср, Исроил, Ҳиндистон, Иордания, Ироқ, Эрон, Қозоғистон, Қатар, Камбоджа, Хитой, Корея Республикаси, Қирғизистон, Мўғулистон, БАА, Покистон, Фаластин, Россия, Тожикистон, Таиланд, Туркия, Шри-Ланка, Ўзбекистон.

Шунингдек, 9 та давлат (Беларус, Индонезия, Малайзия, АҚШ, Украина, Филиппин, Япония, Лаос ва Туркманистон) ва 5 та халқаро ташкилот (БМТ, ЕХҲТ, Араб давлатлари лигаси, Туркий тилли мамлакатлар парламент ассамблеяси, Халқаро миграция ташкилоти) кузатувчи мақомига эга.

2007 йил октябрь ойида ОҲИЧБК – БМТ Бош Ассамблеясида кузатувчи мақомини олди. Ташкилотга раислик муддати узайтириш имконияти билан икки йилга тенг.

Ташкилотнинг асосий мақсадлари қуйидагилар:

  • Осиё барқарорлик, тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда кўп томонлама фикрларни инобатга олган ҳолда ҳамкорликни кенгайтириш;
  • ноқонуний наркотиклар ишлаб чиқиш ва савдосига қарши кураш;
  • Осиё фаровонлиги ва барқарорлиги йўлида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш;
  • терроризмнинг барча кўринишлари ва оммавий қирғин қуроллари тарқалишига қарши кураш;
  • атроф-муҳит муҳофазаси билан боғлиқ барча масалаларда ҳамкорлик қилиш;
  • аъзо давлатлар ўртасида ишончни мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш ва бошқалар.

Ҳамкорликнинг устувор йўналишлари:

  • ҳарбий-сиёсий жиҳат;
  • янги чақириқ ва таҳдидлар;
  • иқтисодий, экологик ва инсоний ўлчов.

Ташкилотнинг асосий тамойиллари:

  • суверен тенглик ва суверен ҳуқуқларни ҳурмат қилиш;
  • низоларни тинч йўл билан ҳал қилиш;