13 октябрдан Ўзбекистон ва Эрон ҳукуматлари виза жараёнларини соддалаштириш тўғрисидаги битим кучга кирди. Мазкур ҳужжат Эрон президентининг 14-16 сентябрь кунлари Самарқандга ташрифи доирасида имзоланган эди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуф Қобилжонов икки мамлакат ишбилармон ва илмий доиралар вакиллари, сайёҳлик гуруҳлари учун виза бериш тартиб-таомиллари юзасидан изоҳ берди.
Ҳужжатга кўра, томонлар ишбилармон ва илмий доиралари вакиллари, шунингдек, туристик гуруҳлари учун виза беришнинг соддалаштирилган тартибини жорий қилади. Бунда:
- «ишбилармон доиралар вакиллари» – бир давлатнинг (Ўзбекистон ёки Эрон назарда тутилмоқда) бошқа томон ҳудудида инвестиция ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи фуқаролари;
- «илмий доиралар вакиллари» — бир давлатнинг (Ўзбекистон ёки Эрон назарда тутилмоқда) бошқа давлат ҳудудида фан ва илмий фаолиятни амалга оширувчи фуқаролари;
- «туристик гуруҳ» — бир давлатнинг (Ўзбекистон ёки Эрон назарда тутилмоқда) бир вақтнинг ўзида бошқа давлат ҳудудига туристик мақсадларда кирувчи 5 (беш)дан 20 (йигирма) кишигача бўлган фуқаролари тушунилади.
Икки давлат ваколатли органлари иштирокчи давлатларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли ҳужжатларни олгандан сўнг, уларни 3 (уч) иш куни ичида (ҳужжат олинган кундан ташқари) кўриб чиқади ва ҳужжатлар маъқулланган тақдирда виза бериш учун тасдиқнома расмийлаштиради.
Томонлар давлатларининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари қуйидаги визаларни тақдим этади:
- бир томон давлатининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида бошқа томон давлатига ташриф буюрувчи ишбилармон доиралари вакиллари учун амал қилиш муддати 6 (олти) ойгача бўлган кўп марталик кириш визаси;
- бир томон давлатининг фан ва илмий фаолиятни амалга ошириш мақсадида бошқа томон давлатига ташриф буюрувчи












