10:44 / 13.10.2022
3115

Ўзбекистон ва Эрон ўртасида виза жараёнини соддалаштириш тўғрисидаги битим кучга кирди

13 октябрдан эътиборан Ўзбекистон ва Эрон ҳукуматлари  ўртасидаги ишбилармон ва илмий доиралар вакиллари  ҳамда сайёҳлик гуруҳлар учун виза жараёнларини соддалаштириш тўғрисидаги битим кучга кирди.

Фото: Sputnik

Битим Эрон президентининг 14-16 сентябрь кунлари Ўзбекистонга (Самарқанд шаҳри) буюрган расмий ташрифи доирасида имзоланган.

Ҳужжат 11 моддадан иборат бўлиб,  унинг кучга кириши икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, туризм, фан ва илмий фаолият соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади.

Ҳужжатда икки давлат ўртасида бевосита сайёҳлар алмашувини ташкил қилиш, ишбилармонлик ва илмий соҳадаги қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишув ўз аксини топган.

Мазкур ҳукуматлараро битимни амалга ошириш учун Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги масъул этиб белгиланган.

Top