Шимолий Корея 14 октябр, жума куни Корея яримороли шарқидаги денгизга қулаган қисқа масофали ракеталарни яна учирди. Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, бу яқинда КХДРда амалга оширилган ракета учиришлар серияси доирасидаги навбатдаги синовлардир.
Бундан ташқари, Шимолий Кореянинг ўнга яқин жанговар самолётлари КХДРнинг мустаҳкамланган чегарасига яқинлашиб, денгиз томон салкам 150 та ракета учирди. Бунга жавобан Жанубий Корея ҳарбий самолётларини ҳавога кўтарди. Жанубий Корея Миллий хавфсизлик кенгаши Шимолий Кореяни кескинликни янада кучайтирганликда қоралаб, Пхеняннинг ҳаракатларини чегара минтақасида «душманлик ҳаракатлари»ни тақиқловчи 2018 йилдаги икки томонлама ҳарбий пакетни бузиш деб атади.
Корея яриморолидаги кескинликнинг янги кучайиши фонида Жанубий Корея сўнгги беш йил ичида биринчи марта Пхенянга қарши санкциялар жорий қилди. Қора рўйхатга КХДРнинг Шимолий Корея ракета дастурига алоқадор 15 нафар фуқароси ва 16 та муассасаси киритилган.












