Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари МДҲ саммити доирасида учрашди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14 октябр куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси доирасида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашув ўтказди.
Марказий Осиёда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва минтақавий шерикликни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Президентлар олий даражада эришилган, энг аввало, товар айирбошлашни кўпайтириш, саноат, энергетика, транспорт, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги соҳаларида устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги келишувларни рўёбга чиқариш зарурлигини таъкидладилар.

Шунингдек, минтақавий тузилмалар, шу жумладан ШҲТ ва МДҲ доирасидаги ҳамкорликка оид масалалар муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
20:14 / 27.03.2026
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Бухорода тўқимачилик корхонасига ташриф буюрди
15:27 / 27.03.2026
Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Бухородаги тарихий мажмуаларни зиёрат қилди
14:10 / 27.03.2026
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Бухорога борди
20:44 / 26.03.2026