Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бобур Бекмуродов Россиядан келаётганларни фикр билдиришда этикага риоя қилишга чақирди
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов телеграм саҳифаси орқали Россиядан келиб, Ўзбекистондаги шароитлар тўғрисида турли салбий фикрлар билдираётганларга мурожаат қилди.
«Релокантлар/меҳмонларга.
Тинч ва меҳмондўст Ўзбекистонни танлаганингиздан хурсандмиз.
Сиз ўз тажрибангиз, билим ва малакангизни мамлакатимиз ривожига олиб киришингиз мумкин. Сиз янги (масалан, IT ва креатив иқтисодиёт) соҳалар ривожига туртки беришингиз, турли соҳалардаги жараёнларни яхшилашингиз мумкин. Орангизда ўз ҳиссасини қўшишни бошлаганлар бор.
Шу билан бирга, бир нарсани тушунишингиз керакки, меҳмонлар сони кўпайиши туфайли ижтимоий инфратузилмаларга босим бўлиши, озиқ-овқат ва уй-жой нархларига таъсири қилиши ва бошқа бир қатор чақириқлар пайдо бўлиши табиий.
Шунга қарамай, ўзингиз сезган бўлсангиз керак, ўзбек жамияти барча меҳмонларга жуда меҳмондўст. Ўзбекистон халқи ўз тарихида раҳм-шафқат, инсонпарварлик ва меҳмондўстликни кўп бор исботлаган.
Бизда сўз эркинлиги бор. Бу ерда сиз хизматлар сифати ҳақида фикр билдиришингиз, муаммолар ҳақида очиқ гапиришингиз мумкин.
Бироқ, этика ва маданиятни унутмаслик керак. Эркин фикрингизни цензурасиз сўзларсиз ва одамлар қадр-қимматини камситишга уринишларсиз амалга оширишинг. Ўзбекистонда бу қадрланади. Одамларни, урф-одат ва жамият қоидаларини ҳурмат қилиш керак.
Сиз тушунишингиз керакки, ҳар бир мамлакат ва жамиятнинг ўзига хос хусусиятлари, маданий коди бор, муайян ҳаракатлар ва сўзлар ғазаб ва тушунмовчиликка олиб келиши мумкин. Вазиятни таранглаштиришга эмас, аксинча, яхши, керакли, фойдали нарсаларни олиб келишга ҳаракат қилинг.
Жамият ҳаётида иштирок этишни истасангиз ёки таклифларингиз бўлса «Юксалиш» ҳаракати билан боғланишингиз мумкин. Биз янги ғояларга очиқмиз,
Мустақил Ўзбекистонда ислоҳотларни илгари суришга қаратилган ташаббус ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.
Биз сизни ижобий ўзгаришлар иштирокчиси бўлишга чақирамиз», дейилади постда.
Маълумот учун, Россияда ҳарбий сафарбарлик эълон қилингач, ўн минглаб россияликлар бошқа давлатларга, хусусан Ўзбекистонга қочиб кела бошлади.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда айрим россиялик қочқинлар Ўзбекистондаги шароитлар ва муаммолардан нолиб видеолар ва постлар жойлаштирганди.
Мавзуга оид
22:11 / 16.03.2026
Депутат Тошкентда тадбиркорларга тегишли реклама ва пешлавҳаларни мажбурий демонтаж қилинишини қоралади
15:08 / 14.01.2026
Соловёв Ўзбекистонда номақбул шахс деб эътироф этилиши керак — Бобур Бекмуродов
16:10 / 03.12.2024
Қайси депутат қандай овоз бергани очиқ бўлиши керак — Бобур Бекмуродов
21:04 / 02.12.2024