Россиядаги ҳамкасбларимиз билан дўстлик ва ишонч муҳитини шакллантириш масаласида гаплашяпмиз, деди Қонунчилик палатаси депутати. Бекмуродовга кўра, Прилепин ва бошқаларнинг аввал берган баёнотлари қонун доирасига тушмайди, лекин Ўзбекистоннинг суверенитетига яна таҳдидлар бўлса, номақбул шахсларга доир механизм албатта ишлатилади.
15 ноябр куни Ўзбекистонда чет эл фуқароларининг бўлишига доир қонунга ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, эндиликда давлат суверенитетига зид бўлган, Ўзбекистон халқининг шаъни ёки тарихини таҳқирлаган чет эл фуқаролари мамлакатга киритилмайди ёки депортация қилинади, шунингдек, қатор тақиқларга дучор бўлади.
2 декабр куни Тошкентда бошланган фуқаролик жамияти ҳафталиги доирасида Kun.uz мухбири билан суҳбатда бўлган Қонунчилик палатаси қўмита раиси, “Юксалиш” ҳаракати етакчиси Бобур Бекмуродов суверенитетга таҳдидлар бўлса, бу механизм албатта ишлатилишини маълум қилди.
“Аввало, келинг, шуни ният қилайликки, ҳеч ким кирмасин бу рўйхатга. Ўзбекистоннинг суверенитетига таҳдидлар бўлмасин. Биз бунинг учун ўша… Россиядаги ҳамкасблар билан ҳам гаплашяпмиз. Яъни, шундай бир дўстлик ва ишонч муҳитини шакллантиришимиз керакки, бир мамлакат иккинчи мамлакатга, айниқса суверенитет масаласида, таҳдид қилмасин. Бу биринчиси.
Иккинчиси, албатта агар шундай ҳолатлар бўладиган бўлса, депутатлар ҳам, умуман ваколатли органлар ҳам бу борада қаттиқ ишлаши керак. Ҳеч қанақа узрларсиз бу рўйхатга киритилиши керак, деб ўйлайман.
Ҳозирда бирор давлатнинг расмий шахси томонидан, шу нуқтайи назардан бундай таҳдидлар бўлгани йўқ. Ундан олдин бўлганлари – бу қонун қабул қилинишидан олдин бўлган ҳолатлар. Ишончингиз комил бўлсинки, агар Ўзбекистоннинг суверенитетига таҳдидлар бўладиган бўлса, албатта, бу рўйхатни, механизмни ишлатамиз”, – деди Бобур Бекмуродов.
Сўнгги вақтларда россиялик бир қатор расмийлар ва пропагандачилар, хусусан Захар Прилепин,














