Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Ўзбекистонга IT ва яшил иқтисодиёт соҳасида инвестиция киритмоқчи
Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳокама қилинди.
Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ўзбекистондаги элчиси Тимоти Торлот билан учрашув ўтказди.
Суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорлик доирасида эришилган муваффақиятлар ҳамда инвестициявий ва савдо-иқтисодий соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда Британия компанияларининг қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, тўқимачилик, IT ва яшил иқтисодиёт каби соҳаларда инвестиция фаоллигини кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди. Инвестиция муҳитини яхшилаш, лойиҳаларни амалга ошириш самарадорлигини юксалтириш ва Ўзбекистон инвестициявий жозибадорлиги бўйича узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқишга доир қўшма амалий чора-тадбирлар кўришга ўзаро тайёрлик билдирилди.
Минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятлари алоҳида муҳокама қилинди. Савдо ва инвестициялар, транспорт ва коммуникациялар, энергетика соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда Оролбўйи минтақасида экологик инқироз салбий оқибатларини юмшатиш учун C5+1 форматидаги мулоқотни фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
15:57
Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга янги қўллаб-қувватлаш чоралари ваъда қилинди
13:31 / 13.02.2026
Лондон Украинага 1000 та Британия ракетасини тақдим этади
00:18 / 09.02.2026
“Метан заправка” қуришга рухсат йўқ. Борларига газ етказиб бера олишмаяпти” – Жамшид Хўжаев
15:50 / 21.01.2026