Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон шаҳар “Жаҳон бозори”да ёнғин содир бўлди
Андижон шаҳар “Жаҳон савдо комплекси”да тонгда ёнғин содир бўлди. Ҳолат юзасидан ФВВ вилоят бошқармаси ахборот хизмати Kun.uzʼга маълумот берди.
Қайд этилишича, 2022 йил 19 октябр куни соат 03:46да Андижон шаҳар, “Ёрбоши” МФЙ, Найман кўчасида жойлашган “Жаҳон савдо комплекси” АЖга қарашли дўконларда ёнғин бўлаётгани тўғрисида вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.


Воқеа жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:56да етиб бориб, ёнғин соат 04:00да тўлиқ қуршаб олинган, соат 04:16да ёнғин батамом ўчирилган.
Ёнғин оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.
Аввалроқ, Жиззахда пахта ғарамига ўт кетгани хабар қилинган эди.


Мавзуга оид
09:35 / 06.07.2026
Шайхонтоҳурда икки қаватли дўконда ёнғин содир бўлди
10:23 / 04.07.2026
Ўрикзор бозоридаги озиқ-овқат дўконида ёнғин чиқди
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
15:06 / 02.07.2026