Ижтимоий тармоқларда эркак ўзини поликлиника биносининг 3-қаватидан ташлаб юборганлиги ҳақидаги видеолавҳа тарқалди.
Бош прокурорнинг матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг маълум қилишича, мазкур ҳодиса Навоий шаҳрида содир бўлганлиги ҳақида маълумот олинган.
“Ҳозирда тергов-тезкор гуруҳи томонидан воқеа жойи кўздан кечирилмоқда. Шунингдек, содир этилган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда. Натижалари ҳақида кенг жамоатчиликка батафсил маълумотлар эълон қилинади”, — дейилади хабарда.
Kun.uz манбасига кўра, ҳолат бугун, 18 октябрь куни соат 15:00 лар атрофида содир бўлган. 16 октябрь куни даволаниш учун шифохонага келган 54 ёшли караманалик бемор ўзини номаълум сабаб билан пастга ташлаган ва вафот этган. У айнан бугун янги палатага кўчирилган бўлган.
Ҳозирда суд-тиббий экспертиза тайинланган.












