Қандай бориш, қанақа меҳмонхона танлаш, шунингдек, нимани албатта кўриш кераклиги ҳақида миллий туроператор Asialuxe Travel маълумот беради.

Мактаб таътили ва Янги йилга ҳам озгина қолди. Агар бу тадбирни қандай қилиб зўр ўтказиш ҳақида ўйлаётган бўлсангиз, тезроқ мақолани ўқинг ва шубҳалардан қутулинг.

Дубай — БААдаги ультразамонавий ва футуристик, илк онларданоқ ўз масштаблари, осмонўпар бинолари, бошқарувчисиз метроси, ҳашаматли савдо марказлари ва бошқалар билан ўзига ром қиладиган шаҳар. Бу ерга келиб, келажак аллақачон ҳозир эканини англайсиз. Бўлмаса, атиги 50 йил олдин бу ерда ҳеч нарса йўқ эди.

Фото: Asialuxe Travel

Ушбу амирлик Гиннес Рекордлари китобидаги кўплаб “рекордсмен”ларини ўз ичига олган — Бурж Ҳалифа дунёдаги энг баланд бино, дунёдаги энг катта фаввора, Ain Dubai дунёдаги энг катта чархпалак, дунёдаги энг чуқур (60 м) бассейн — ва бу Дубайнинг тўлиқ рўйхати эмас. 

Фото: Asialuxe Travel

Турли музейлар ва боғлар ҳар қандай ёшдаги болалар қалбидан жой олади: Келажак музейи, Motion Gate, Legoland, Global Village, Aquaventure аквапарки, океанариумлар ва сафари-тур — бир умрлик унутилмас хотиралар.

Фото: Asialuxe Travel

Катталар эса SkyDive Dubaiʼдан сакраб, адреналинга тўлиб олишлари, чарчоқ ва негативдан қутулишлари ёки Xline Dubai Marina зиплайнда учишлари ва албатта маза қилиб шоппинг қилишлари мумкин.

Сиз ўзингизга муносиб — шаҳардаги актив ёки пляждаги тинчлантирувчи таътилни танлашингиз мумкин.

Фото: Asialuxe Travel

Ҳамёнбоп, ҳар бир қадамда қулайлик ва эътиборни кафолатлайдиган, кичкинтойлар учун ҳамма шароитларга эга бўлган шаҳардаги ёки оилавий меҳмонхоналар сизларни кутиб олишга тайёр.