Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Корея ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида битим тасдиқланди
Корея Республикаси билан соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик қилинади.
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон ҳамда Корея Республикаси ҳукумати ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида касалликлар олдини олиш ва уларга қарши жавоб чораларини кўришда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Мазкур битим 2021 йил 17 декабрь куни Сеул шаҳрида имзоланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистон мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
10:43 / 14.05.2026
400 минг долларлик фирибгарлик: Корея иш визаси билан боғлиқ ҳолат фош этилди
10:44 / 23.04.2026
Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
12:50 / 02.02.2026