Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил АҚШга Эрон дронлари ҳақидаги маълумотни топширди
Исроил президенти Ицхак Герцог, унинг ўз маълумотларига кўра, АҚШга Эрон учувчисиз учоқлари Россия томонидан Украинада қўлланганини исботловчи разведка маълумотларини тақдим этган.
«Эрон қуроллари бизнинг дунёмизни беқарорлаштиришда муҳим роль ўйнайди», дея маълум қилди Герцог Вашингтонга ташрифи чоғида.
Унинг фикрича, халқаро ҳамжамият «сабоқ олиши» ҳамда Эрон билан «ягона, қаттиқ ва муросасиз тилда» гаплашиши керак.
Шунга қарамай, Исроил ҳозирча Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишдан ўзини тийиб туради ва унга «темир гумбаз» ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини етказиб беришга тайёр эмас.
Бундан олдин Украина расмий равишда Исроилдан Россия томонидан ишлатилаётган Эрон ҳужумчи учувчисиз учоқлари ва келажакда баллистик ракеталарига қарши туришга имкон берадиган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини сўраганди.
Ҳужжатда Киев сўраган қуроллар орасида Iron Beam, Barak-8, Patriot, Iron Dome, David's Sling ва Arrow Interceptor тизимлари номи келтирилган.
Россиянинг Эронда ишлаб чиқарилган учувчисиз учоқлар ёрдамида Украинадаги шаҳарлар ва фуқаролик инфратузилмаларига қарши янги ҳужум усулини қўллагани таъкидланган ҳамда ОАВда Эрондан Москвага Fateh ва Zolfagar ракеталари етказиб берилгани ҳақида хабарлар келтирилгани айтилган.
Аввалроқ Исроил мудофаа вазири Бени Ганц унинг мамлакати Киевга қурол-яроғ етказиб беришни ҳамон рад қилаётганини айтганди. Ганц Исроил Украинага фақат тиббий ва гуманитар ёрдам кўрсатаётганини ва келажакда ҳам шундай қилишини таъкидлади.
Мавзуга оид
10:40
Штайнмайер: Европа Россия ва АҚШнинг «шафқатсизлик сиёсати»га ўз модели билан жавоб бериши керак
10:10
АҚШ Ҳўрмуз бўғози ҳудудида Эронга янги зарбалар берди
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026