Қарама-қаршиликнинг навбатдаги куни РФ Қора денгиз флотининг Севастополдаги базасига дронлар ҳужуми ва Россия ҳукуматининг украин портларидан буғдой олиб чиқилиши хавфсизлигини таъминлаб келаётган «буғдой келишуви»дан чиқиши билан ёдда қолди. РФ мудофаа вазирлиги Буюк Британияни «Шимолий оқим» қувурларига диверсия уюштиришда гумонлади (Лондонда бу айблов ёлғон экани маълум қилинди). Россия телеграм-каналларида Марказий ҳарбий округ қўмондони, генерал Александр Лапиннинг тақдири фаол муҳокама қилинмоқда. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг навбатдаги танқидларидан кейин манбалар Лапин лавозимидан озод этилгани ҳақида ёза бошлади.
Қуйида 29 октябр, урушнинг 248-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар келтирилади.
Херсон атрофидаги фронт чизиғида HIMARS баравар ўт очиш реактив тизимлари пайдо бўлди

HIMARS — энг муҳим замонавий қуроллардан бири ва Украинадаги урушнинг ҳақиқий рамзи. Ғарбдан айнан шундай ракета тизимлари етказиб берилгани туфайли Украина қуролли кучлари урушда бурилиш ясади: Россия гуруҳларининг фронт ортидаги логистик марказларига самарали зарбалар берилиши оқибатида РФ қуролли кучлари таъминоти бузилди ва Украина армияси Харкив областини қайтариб олди. Шу билан бирга фронтда HIMARS охирги вақтларга қадар «арвоҳ қурол»га айланганди: бундай тизимлар сўнгги бор июл ойи бошида тасвирга туширилган. 29 октябр куни HIMARS яна фотограф объективига тушди — бу сафар айни вақтда ҳарбий ҳаракатларнинг «қайноқ» нуқталаридан бири бўлиб турган Херсон областида.

HIMARS советларнинг баравар ўт очиш реактив тизимларидан уч муҳим афзаллиги билан ажралиб
























