Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда мигрантлар марказига ўт қўйилди
Буюк Британиянинг Дувр шаҳридаги муҳожирларни қабул қилиш марказига номаълум шахс ўт қўйиш мосламаларини улоқтирди. Кейинроқ ҳужум қилган шахс ўлик ҳолда топилган.
Британиянинг Дувр порт шаҳрида номаълум шахс Ла-Манш бўғозини ноқонуний кесиб ўтган муҳожирларни қабул қилиш марказига ўт қўйиш мосламаларини улоқтирди. Икки киши енгил тан жароҳати олди. 30 октябр, якшанба куни Кент графлиги полицияси маълум қилишича, кўп ўтмай ҳужумда гумон қилинган шахс жиноят жойи яқинидаги ёнилғи қуйиш шохобчасида ўлик ҳолда топилган.
Reuters хабарига кўра, ҳужумни оқ танли эркак амалга оширган, у оқ Seat машинасида мигрантларни қабул қилиш марказига бориб, унга "Молотов коктейли" улоқтирган. Шундан сўнг у яқин атрофдаги ёнилғи қуйиш шохобчасига бориб, ўзини ўлдирган. Расмийлар ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги маълумотни ҳали тасдиқлаганича йўқ. Ирқчилик сабаб бўлгани тахмин қилинаётган ўт қўйиш ҳолати юзасидан тергов бошланди.
Хабарларга кўра, Дуврда муҳожирларга қарши намойишлар мунтазам равишда ўтказилади. Маҳаллий депутат Натали Элфикнинг айтишича, сўнгги пайтларда кескинлик янада кучайган. Жорий йилда 38 000 дан ортиқ одам Ла-Маншни ноқонуний кесиб ўтди, бу 2021 йилга нисбатан сезиларли ўсишдир. Буюк Британиянинг консерватив ҳукумати муҳожирлар оқимини радикал чоралар билан чеклашга ҳаракат қилмоқда - хусусан, расмийлар мамлакатга ноқонуний равишда келганларни Руандага чиқариб юборишни режалаштиряпти.
Мавзуга оид
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
09:31 / 28.03.2026
Ўзбекистонлик талабалар Британия дипломини ҳам олиши мумкин
15:26 / 04.03.2026
Тошкентдаги янги музей мажмуаси BBC’нинг энг муҳим лойиҳалар рўйхатига киритилди
13:31 / 13.02.2026