Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея ҳукумати Ҳэллоуинда юз берган фожиада хатоларини тан олди
Жанубий Корея ҳукумати Сеул шаҳрида Ҳэллоуин байрами арафасида ҳалокатли тиқилинчга олиб келган оломонни назорат қилишдаги хатоларни тан олди.
1 ноябрь куни Жанубий Корея полицияси бошлиғи Юн Хи Кюн Сеулнинг Итэвон туманида Ҳэллоуин байрамини нишонлаш чоғида амалдорларнинг хатоларини биринчи бўлиб тан олди ва узр сўради.
У «жамоат хавфсизлиги таъминланмагани учун чексиз масъулиятни» ҳис қилаётганини ва шу кечада оломон назорати «етарлича бўлмаганини» айтди. Юн сўзларига кўра, ҳалокатли тиқилинчдан олдин, фавқулодда ёрдам телефон рақамига бир нечта қўнғироқлар бўлган.
Масалан, тез ёрдам хизматига биринчи қўнғироқ маҳаллий вақт билан соат 18:34 да, ҳалокатли тиқилинч бошланишидан бир неча соат олдин қилинган. Кейинги уч ярим соат ичида эса яна 10 та қўнғироқ бўлган.
Юн Хи Кюн сўзларига кўра, ушбу тадбир ташкилотчи томонидан расман рўйхатдан ўтказилмагани боис, на полицияга, на маҳаллий ҳокимиятга оломонни олдиндан бошқариш вазифаси қўйилмаган ва уларнинг реакцияси ҳам етарли бўлмаган.
«Тадбир ташкилотчиси ким бўлганини излашдан кўра, одамлар хавфсизлиги муҳимроқ ва биз эҳтиёт чораларини кўришимиз керак эди», деди президент Юн Сок Ёл ўз навбатида.
Полиция Ҳэллоуин фожиасини текшириш учун 475 кишидан иборат тезкор гуруҳ тузди. Жанубий Корея полицияси бошлиғи истеъфога чиқиши ҳақидаги саволга жавоб бермади, аммо терговни пухта ўтказишга ваъда берди.
Ички ишлар вазири Ли Сан Мин ҳам 156 киши ҳалок бўлган ва 152 киши жароҳат олган воқеа учун фуқаролардан узр сўради.
Эслатиб ўтамиз, 29 октябр куни Сеулнинг машҳур Итэвон ҳудудида одамлар сўнгги уч йил ичида биринчи марта Ҳэллоуин байрамини нишонлаш учун йиғилган эди. Оломон тор кўча орқали ўтмоқчи бўлганида, жуда катта тиқилинч юз берди. Оқибатда кўплаб одамлар, асосан ёшлар тиқилинчда бўғилиб қолишди.
Фожиа қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам борлиги айтилди.
Мавзуга оид
18:37 / 12.06.2026
Умрбодга қамалган Жанубий Корея собиқ президентига яна 30 йил қўшиб берилди
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026