Саудия Арабистони сайёҳлик ширкатлари ва Индонезия туркомпаниялари подшоҳликдаги вакилларига Ўзбекистонда халқаро туризмни ривожлантириш бўйича яратилган қулай шароитлар, тақдим этилаётган имкониятлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Самарқанд, Хива, Бухоро, Тошкент ва бошқа тарихий шаҳарлар сайёҳлик салоҳияти, ноёб тарихий ва меъморчилик иншоотлари, табиат гўзаллиги ва ранг-баранглиги, Ўзбекистон халқи кўп асрлик ҳунармандчилик анъаналари, урф-одатлари ва байрамлари ҳар йили кўплаб сайёҳларни жалб қилаётгани таъкидланди.
Экспертлар эътибори Ўзбекистонда яратилган замонавий сайёҳлик инфратузилмаси, туризм ўзига хос турлари (“гастрономик туризм”, “экологик туризм”, “қишки туризм”) ҳамда мамлакат меҳмонлари учун яратилган қулай шарт-шароитларга қаратилди.
Тақдим этилган маълумотлар соҳа вакилларида катта қизиқиш уйғотди. Индонезиянинг Jejak Imani ва Jannah Firdaus туркомпаниялари Ўзбекистондаги ҳамкасблари билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишдан манфаатдорлик билдирди.












