Бугун, 1 ноябрдан бошлаб UzAuto Motors компанияси Chevrolet Onix автомобили учун шартнома беришни бошлади.
Айни вақтда Chevrolet Onix автомобилининг қуйидаги комплектацияларига буюртма бериш мумкин:
- 1,2 МТ соддалаштирилган комплектация*– 126 500 000 сўм;
- 1ЛС 1,2 МТ комплектация –152 996 000 сўм;
- 1ЛТ 1,2 МТ комплектация –159 160 000 сўм;
- 3ЛТ 1.2 МТ комплектация –163 254 000 сўм;
- ЛТЗ 1,2 Турбо АТ комплектация –189 957 000 сўм.
Нархлар қўшимча қиймат солиғи билан кўрсатилган.
Энг арзон комплектация(126,5 млн сўмлик), рўйхатда бўлса-да, сотувга чиқарилмаган.
«Олмоқчи бўлган харидорлар ариза берар экан, агар етарли ариза тўпланса (етарли деганда қанча ариза назарда тутилаётгани номаълум), кейин компания бу позицияни ишлаб чиқариш ёки чиқармасликни ўйлаб кўраркан. Хуллас, катта эҳтимол билан бунақа арзон комплектациядан умид қилмаса ҳам бўлади», - дея ёзади ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев.
Эътиборга молик жиҳати, UzAuto Motors ўз расмий саҳифасида Chevrolet Onix нархларини ҚҚСсиз келтириб ўтган. Бу автомобиллар нархини нисбатан арзон қилиб кўрсатишга уриниш бўлиши мумкин.
2023 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкаси ҳозирги 15 фоиздан 12 фоизга туширилади. Демак, кейинги йилдан бошлаб, Chevrolet Onix нархлари ҳам 3 фоизга арзонлаб, қуйидагича сотилиши керак.
- 1ЛС 1,2 МТ комплектация –149 004 000 сўм;
- 1ЛТ 1,2 МТ комплектация –155 008 000 сўм;
- 3ЛТ 1.2 МТ комплектация –158 995 000 сўм;
- ЛТЗ 1,2 Турбо АТ комплектация –185 001 000 сўм.
Ажиотаж ва турнақатор навбатлар

Chevrolet Onix сотуви бошланиши ортидан автосалонларда шартнома олиш учун турнақатор навбатлар юзага кела бошлади.
Қарийб 5 соат ичида 13566 тадан ортиқ шартномалар имзоланган бўлиб, шундан 55 фоизи Onix’нинг ЛТЗ Турбо АТ комплектация учун тузилган.















