16:32 / 03.11.2022
3379

“Ўзбекинвест кубоги" - ёшларнинг келажакка бўлган ишончидир 

 Жорий йил 29 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент шаҳар "Чавандозлар" мактабида отларни йўрттириш тури бўйича "Ўзбекинвест кубоги" чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада Тошкент шаҳридаги 10 дан зиёд от спорти мактабларидан 25 нафар чавандозлар иштирок этишди.

Фото: Ўзбекинвест

Унга Европанинг иссиқ қонли, Германиянинг ганновер ҳамда миллий қорабайир зотли отлари жалб этилди.

Тошкент шаҳар чавандозлар орасидаги “Ўзбекинвест кубоги" мусобақалари ғолибларига мукофотларни топшириш маросимида "Ўзбекинвест" ЭИСК АЖнинг Бош директори Рустам Азимов, Ўзбекистон Чавандозлар ва от спорти Федерацияси раиси Баҳром Газиев ҳамда Чавандозлар мактаби директори, подполковник Маҳмуд Маҳкамовлар иштирок этишди. 

Албатта, ушбу мукофотлар ёш чавандозларнинг янги зафарларни эгаллашларида омил бўлиб хизмат қилади.

Тадбирнинг Бош ҳомийи “Ўзбекинвест” ЭИСК АЖ ҳисобланади.

Қисқача Компания хақида:

" Ўзбекинвест" экспорт импорт суғурта компанияси" АЖ суғурта бозорининг етакчи компанияларидан бири бўлиб, сўнгги бир неча йил ичида суғурта мукофотларини йиғиш бўйича рейтингнинг юқори кўрсаткичларини эгаллаб келмоқда. "Ahbor Reyting" агентлиги 2022 йилда "Ўзбекинвест" ЭИСК АЖ нинг “uzA++”(энг юқори молиявий кўрсаткич) даражасидаги рейтингини "барқарор" истиқболи билан тасдиқлади. 

Ҳозирда “Ўзбекинвест” ЭИСК АЖ юртимиз аҳолиси учун 17 турдаги энг оммабоп суғурта хизматларини таклиф этмоқда. 

Жамиятнинг Устав жамғармаси 282,2 млрд сўмни ташкил этади.

"Ўзбекинвест" суғурта компаниясининг асосий мақсади - юртимиз аҳолиси ва чет элликлар учун ўзининг юқори сифатли суғурта хизматларини ҳамёнбоп баҳода таклиф этиш орқали Ўзбекистон Республикаси суғурта бозори ривожига муносиб ҳисса қўшишдир.

Реклама ҳуқуқлари асосида.

Top