Қайд этилишича, шу кунлари Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти биринчи саммити ўтказилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан, Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади.
Вилоят ҳудудидан транзит ўтувчи транспорт воситалари учун айланма ҳаракат ташкил этилгани ва махсус флайерлар ишлаб чиқилгани маълум қилинган.
Ҳайдовчилар флайердаги QR-код орқали йўлларда ҳаракатланиши учун рухсат этилган айланма йўлларни мобил илова орқали ҳам кўриши мумкин.

















