31 октябрь – 2 ноябрь кунлари Германия федерал ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюрди. Олий даражадаги кўплаб учрашув ва музокаралар, Ўзбекистон-Германия ва Ўзбекистон-Европа ҳамкорлигига оид долзарб масалалар муҳокама қилингани ҳозирданоқ ижобий самаралар бермоқда. 

Матиас Вемхоффга кўра, Германия аҳолиси ва европаликларни Ўзбекистон маданияти ва тарихи билан яқиндан таништириш мақсадида яқин кунларда Берлинда «Ўзбекистон – Александр Македонскийдан Кушон империясигача» номли катта кўргазма ташкил этиш режалаштирилган. 

Кўргазма Жеймс Саймон галереясида 2023 йил апрель – октябрь ойларида бўлиб ўтади ва унда Ўзбекистондаги турли музейлардан олиб келинадиган 270 та археологик экспонат тақдим этилади.