Жамият | 18:30 / 04.11.2022
14856
3 дақиқада ўқилади

"Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ транформация сари: II Ўзбекистон иқтисодий форуми натижалари

Фото: НКМК

3-4 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Халқаро даражадаги етакчи иқтисодчилар ва халқаро экспертларни жамлаган II Ўзбекистон иқтисодий форумида Ўзбекистоннинг келгуси беш йиллик тараққиёт стратегияси, иқтисодий имкониятлари, халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Мазкур Форум доирасида “Ташқи савдо, логистика ва саноат сиёсати” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти Бошқарув раиси – Бош директори Қ.Санақулов иштирок этди. Унда иштирокчилар томонидан минтақавий ва кўп томонлама савдо тузилмаларига интеграция масалалари, минтақавий ўзаро боғлиқлик муаммолари ва имкониятлари ҳамда кон-металлургия соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар муҳокама этилди, шу жумладан НКМКда юз бераётган трансформация жараёнлари ҳақида гапириб ўтилди.

Ушбу Форумда ишбилармон доиралар ва хорижий ҳамкорлар, халқаро банклар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш, ўзаро мулоқотни йўлга қўйиш учун жаҳонда олтин ишлаб чиқарувчи йирик компанияларнинг бешталигига кирадиган “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ раҳбарияти томонидан бир қатор учрашувлар ўтказилди.

Жумладан, “Hitachi Construction Machinery”, “ThyssenKrupp”, “Duratray International”, “Liebherr”, “Epiroc”, “Metso-Autotec”, “JPMorgan Chase Bank”, “Standard Chartered”, “Citibank”, “Raiffeisen Bank”, “KFW IPEX-Bank”, “Commerzbank”, “Credit Suisse” ва “Barclays” каби хорижий компания, банклар вакиллари билан учрашувларда сўнгги йилларда “НКМК” АЖ томонидан эришилган натижалар, рақамлаштириш ва трансформация жараёнлари, соҳада амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

II Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида комбинат раҳбарияти Евросиё тараққиёт банки (ЕТБ), “JPMorgan Chase Bank”, “Raiffeisen Bank”, “KFW IPEX-Bank” вакиллари билан олиб борган музокаралари натижасида 450 миллион АҚШ доллари ва 200 миллион евро миқдорида маблағларини жалб қилиш бўйича ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, хорижий банклардан жалб қилинадиган маблағлар “НКМК” АЖнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган йирик ва стратегик аҳамиятга эга инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади.

“НКМК” АЖ Матбуот хизматиⓉ

Мавзуга оид