Навоий кон-металлургия комбинатида яна инсонлар ўлими билан боғлиқ нохуш ҳодиса содир бўлди. Бу ҳақда Kun.uz’нинг комбинатдаги манбаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, 10 сентябр куни НКМКнинг “Қизилқум” кон бошқармаси таркибидаги Пистали конида автоағдаргич шинаси портлаб кетган. Ҳодиса оқибатида икки ишчи ҳалок бўлган. Шунингдек, яна бир неча киши турли даражада тан жароҳати олган.

НКМК ҳолат юзасидан ҳозирча расмий муносабат билдирмади.

Бу комбинатда сўнгги 2 ойда инсонлар ўлими билан боғлиқ иккинчи ҳодиса: 21 июл куни Мурунтов конида автоағдаргич енгил автомобилни босиб, эзиб ўтиб кетган ва оқибатда 2 нафар ишчи ҳодиса жойида ҳалок бўлганди.

Маълумот учун, Нурота туманида жойлашган Пистали конида биринчи портлатиш ишлари 2023 йилда амалга оширилган. Конда тоғ жинслари асосан 55, 90 тонна юк кўтариш қувватига эга бўлган Komatsu русумли автоағдаргичларда ташилади.