Тадбирда Ўзбекистон-Кипр алоқалари бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Мамлакатлар ўртасида сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, парламентлар ҳамкорлигини ривожлантириш, турли йўналишларда биргаликдаги тадбирларни кенг йўлга қўйишдан томонлар манфаатдор экани маълум қилинди.

Ўзаро муносабатларда устувор йўналиш ҳисобланган савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистон ва Кипр етакчи компаниялари иштирокида туризм хизмати кўрсатиш, фармацевтика, энергетика, озиқ-овқат маҳсулотларини етказиш, қурилиш ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари, Кипр билан Европа Иттифоқи стратегияси ва дастурлари доирасида амалий ишларни олиб бориш бўйича келишувларга эришилди.