Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркия дунёдаги энг йирик олтин харидорига айланди
2022 йилнинг учинчи чорагида Туркия Маркзий банки 31 тонна, Ўзбекистон Марказий банки 26 тонна олтин сотиб олган.
World Gold Council (Жаҳон олтин кенгаши) тадқиқотига кўра, 2022 йилнинг учинчи чорагида энг катта олтин харидорлари Туркия (31 тонна), Ўзбекистон (26 тонна) ва Қатар (15 тонна) марказий банклари бўлди.
Бу даврда энг йирик сотувчи Қозоғистон Миллий банки бўлиб, олтин захирасини 2 тоннага камайтирди.
Умуман олганда, жаҳон марказий банклари учинчи чоракда 399,3 тонна олтин сотиб олди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 баробар кўпдир.
Йил бошидан бери соф олтинни харид қилиш 673 тоннани ташкил этди, бу 1967 йилдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир. Ўша пайтда расмий сектор муассасалари 1404 тонна олтин сотиб олган эди.
Қайд этилишича, жаҳон мамлакатлари Марказий банкларининг ҳаммаси ҳам олтин захиралари тўғрисида ҳисобот бермайди, баъзилари эса маълумотларни кечиктириб эълон қилади.
WGC таҳлилчилари ҳисоботни тузишда Халқаро валюта фонди (ХВФ) статистик маълумотларидан фойдаланган.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
19:21 / 16.06.2026
Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган эсдалик тангалар сотувга чиқарилади
16:50 / 16.06.2026
“Асосий ставка таъсирчанлигини ошириш чораларини кўрамиз” – Ишметов
16:37 / 16.06.2026