Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мамлакатларимиз ўзаро товар айланмаси умумий ташқи савдомизнинг 4 фоизини ташкил этади, бундай ҳолат ҳеч биримизни қониқтирмайди – Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти ўз чиқишида Ташкилотга аъзо ва кузатувчи мамлакатлар ҳамда дунё етакчи бизнес вакилларини кенг жалб қилган ҳолда, ҳар йили Халқаро туркий иқтисодий форумни ўтказишни таклиф этди.
“Мамлакатларимизнинг ўзаро товар айланмаси умумий ташқи савдомизнинг атиги 4 фоизини ташкил этади. Унинг қолгани эса учинчи давлатлар улушига тўғри келмоқда. Албатта, бундай ҳолат ҳеч биримизни қониқтирмайди. Биз қўшма инвестиция фондини ишга тушириш таклифини ҳам тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз.
Бундан ташқари, давлатларимиз орасида айрим импорт божхона тарифлари юқори бўлиб қолмоқда. Бу стратегик йўналишда вазиятни тубдан ўзгартириш, савдо, инвестиция ва хизматларнинг эркин ҳаракатини таъминлаш учун, Ташкилотимиз доирасида “Янги иқтисодий имкониятлар ҳудуди”ни барпо этиш ташаббусини илгари сурамиз.
Биз Транскаспий халқаро коридори ҳақида кўп гапиряпмиз, аммо сезиларли натижаларга эришиш учун анча ишлар қилишимиз керак. Мисол учун: Ўзбекистон ушбу транспорт йўлаги орқали 10 фоиз ташқи савдо юкларини ташимоқда. Туркия ва Ўзбекистон ўртасида яқинда жорий этилган автотранспорт электрон рухсатномалари алмашиш тизимига Ташкилотимиз давлатларини ҳам қўшилишга чақирамиз. Бу йил Тошкентда ўтказилган Биринчи Туркий агрофорум озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ниҳоятда катта салоҳиятимиз борлигини яққол кўрсатди.
Ташкилотимизнинг нафақат ўз мамлакатларимизни, балки ташқи бозорларни ҳам қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш имконияти бор. Шу билан бирга, бу йўналишда амалий қадамларимизни янада кучайтиришимиз ва аниқ лойиҳалар асосида ҳамкорлигимизни чуқурлаштиришимиз лозим.
Хусусан, қуйидагиларни таклиф этаман.
Биринчидан, глобал ва ички бозорларимиз эҳтиёжлари, давлатларимизнинг ишлаб чиқариш имкониятларидан келиб чиқиб, озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш самарали тизимини яратиш бўйича Ташкилотимиз доирасида кўп томонлама битим қабул қилиш вақти келди.
Иккинчидан, соҳага инновациялар, замонавий билим ва илғор технологияларни жадал олиб кириш мақсадида Туркий давлатлар ташкилоти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ўртасида кенг қамровли шерикликни ўрнатиш муҳим.
Учинчидан, ижобий тажриба асосида, Туркий агрофорумни мунтазам ўтказиб бориш ва унинг иккинчи анжуманида “Смарт” қишлоқ хўжалиги халқаро кўргазмасини ташкил этиш”, — дея президент сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
19:17 / 26.08.2025
Иордания подшоҳининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди
14:58 / 26.08.2025
Ўзбекистон ва Иордания ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олди
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
15:59 / 25.12.2024