Англия: «Тоттенҳэм»нинг ақл бовар қилмас ғалабаси

Манчестер Сити – Брентфорд 1:2
Голлар: 0:1 – 16 Тоуни, 1:1 – 45 Фоден, 1:2 – 90+8 Тоуни.
Манчестер Сити – Эдерсон, Стоунз, Лапорт, Аканджи, Жоау Канселу (Альварес, 87), Гундўған, де Брюйне, Родри, Бернарду Силва, Фоден, Ҳоланд.
Брентфорд – Райя, Роэрслев, Йоргенсен, Ми, Пиннок, Генри, Йенсен, Янельт (Нергор, 62), Оньека (Дасилва, 87), Тоуни, Мбемо (Висса, 74).
Огоҳлантиришлар: Ҳоланд (37), Мбемо (72), Жоау Канселу (84), Йенсен (90).

Октябр ойи ўрталаридан буён ғалаба қозонмаган «Брентфорд» «Манчестер Сити»ни қийнаб қўйди ва биринчи бўлимни ғолиб сифатида якунлаши ҳам мумкин эди, фақат бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда бурчакдан узатиб берилган тўпни Фоден бир тегинишда дарвоза бурчагига жойлади. Шу билан бирга, «шаҳарликлар»га ҳужумларни якунлашда аниқлик етишмади, ўйин давомида зарба бериш бўйича уч баробар устунликка ҳам эга бўлинди, лекин дарвоза соҳасига берилган аниқ зарбалар бўйича «асаларилар» устунлик қилди (29:10, 6:8).

Иккинчи бўлимда «Брентфорд» жарима майдонига қамалиб олди, шу билан бирга хавфли қарши ҳужумлар уюштирди, бундай вазиятлардан бирида амалдаги чемпионни Ляпортнинг дарвозабон ҳудудидаги фидокорлик билан тўпга ташланиши қутқарди. «Сити»нинг навбатдаги давомли ҳужумлари вақтида Жоау Канселу пеналти ишлаш учун йиқилгани учун огоҳлантирилди, жавоб ҳужумида эса Эдерсон Тонининг бир неча метрдан туриб берган зарбасини оёқлари билан қайтарди.

Якунда арбитр томонидан қўшиб берилган 10 дақиқа Хосеп Гвардиола жамоасига ёрдам эмас, балки жазо бўлиб чиқди. Мезбонлар бурчак зарбаси ижро этганида қарши ҳужумга учради ва қанотдан тўп узатилганда Гундўған марказда турган Тонининг йўлини тўса олмади. АПЛдаги учинчи тўпурар бўлиб турган бу футболчи ҳет-трикка эришиши ҳам мумкин эди, аммо унинг яна бир зарбасини Де Брюйне дарвоза чизиғида тўхтатиб қолди. Нима бўлганда ҳам бу мавсумда Тони бир ўйинда икки ёки ундан кўп гол уриш бўйича фақат Ҳоланддан ортда (5 га қарши 3), бу сафар норвегиялик футболчи майдонни голсиз тарк этди, «Брентфорд» эса «Арсенал»га совға тайёрлади.

Ливерпул – Саутҳемптон 3:1
Голлар: 1:0 – 6 Фирмино, 1:1 – 9 Адамс, 2:1 – 21 Нуньес, 3:1 – 42 Нуньес.