Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги ҳисоб-китобларига кўра, ҳаво ифлосланишининг катта қисми транспорт воситаларидан чиқадиган заҳарли газлар ҳиссасига тўғри келади. Енгил автомобилдан чиқадиган буғ ҳамда ёнилғи ёқилгандаги заҳарли газлар (углерод оксиди, азот диоксиди) сабаб атмосфера чиқинди билан тўлиб бормоқда. Йилига 4,6 тонна карбонат ангидрид гази чиқиши ҳам олдинда ҳали экологик инқирозлар борлигини кўрсатмоқда.
Айни вақт норвегияликлар мана шу муаммога қарши курашиш учун шаҳар марказларида автотранспортлар сони кўпаяётганини нормал қабул қилмасликка чақириб, аксинча автомобилларсиз ҳам қулайликлар борлигини тарғиб қилишмоқда. Бу йўлда эса улар транспортлар тўхташ жойларига ўриндиқлар каби кўча мебелларини қўйиб, жойларни мини-боғларга айлантиришяпти. Бунинг натижасида марказда пиёдалар сони 10 фоизга ошган.

Албатта, бу амалиётга қарши чиқиб, мини-боғлар олиб ташланиш ҳолатлари ҳам кузатилган. Британиялик экофаол, велоспорт бўйича комиссар Адам Трантер (Bicycle Mayor for Coventry) мазкур вазиятдан ажойиб тарзда чиқа олган. У юк машинасига ёғоч ўриндиқни ўрнатиб, атрофига кўчат ва ўсимликларни эккан ҳамда автомобил тураргоҳларига жойлаштирган. Қарабсизки, «парковка»да транспорт воситаси тургандек, лекин у аслида одамларнинг дам олиши учун қилинган маскандир.

У бу иши билан янгиликлар кўпчилик томонидан кутилгандек ижобий қабул қилинмаслигини, аммо бу билан янги ғоялар эшиги очилишини исботлаган.
Шунингдек, Норвегияда 2023 йил сўнгига қадар Ослодаги дизел ёқилғисида юрадиган барча автобусларни 450 та электробусларга алмаштириш режа қилинмоқда













