Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти соддалаштирилди
Президентнинг “Якка тартибдаги тадбиркорларга мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга оширишда мулкий ҳуқуқлар дахлсизлигини таъминлаш ҳамда шу муносабат билан президент ва ҳукумат айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Президентнинг 2022 йил 24 августдаги "Мулк ҳуқуқи дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига мувофиқ:
2022 йил 10 ноябрдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорларга олдиндан тўлов, очилган аккредитив, расмийлаштирилган банк кафолати ва экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлмасдан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган.
Мавзуга оид
13:13 / 19.11.2024
Германия Ўзбекистонга 1 млрд евродан ортиқ қийматда маҳсулотлар экспорт қилди
15:20 / 14.11.2024
Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар Британия бозорига экспорт қилинади
12:50 / 04.11.2024
Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари Мўғулистонга экспорт қилинади
09:40 / 23.10.2024