Ўзбекистон ҳудудида йўлдош алоқа тизимларидан фойдаланишни тартибга солишни такомиллаштириш мақсадида айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Қонун лойиҳаси мазмуни қуйидагилардан иборат:
“Давлат божи тўғрисида” қонун иловаси “Давлат божи ставкалари миқдорлари” 33-банди йўлдош алоқа тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматларини кўрсатиш билан тўлдирилмоқда ва ушбу фаолият учун давлат божи миқдорлари белгиланмоқда, жумладан:
- транкли, радиотелефон, йўлдош алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатиш – БҲМ 135 баравари;
- транкли, радиотелефон, йўлдош алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш – БҲМ 10 баравари;
- транкли, радиотелефон, йўлдош алоқа тармоқларини қуриш фаолиятини амалга ошириш – БҲМ 20 баравари;
- транкли, радиотелефон, йўлдош алоқа тармоқларидан фойдаланиш – БҲМ 30 баравари;
- транкли, радиотелефон, йўлдош алоқа тармоқларига хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш – БҲМ 80 баравари.
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида” қонун 1-илова 32-позицияси 9-, 10-, 11-, 12-сатрлари йўлдош алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланиш ва хизматларини кўрсатиш билан тўлдирилмоқда, жумладан:
- кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли, йўлдош) алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш;
- кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли, йўлдош) алоқа тармоқларини қуриш;
- кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли, йўлдош) алоқа тармоқларидан фойдаланиш;
- кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли, йўлдош) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатиш.
Қонун лойиҳаси қабул қилиниши орқали қуйидаги асосий мақсадларга эришилади:
- Ўзбекистон ҳудудида замонавий йўлдош алоқа тизимларидан фойдаланиш учун рухсат бериш тартиби белгиланади;
- республика ҳудудига йўлдош алоқа тизимлари ускуна ва терминаллари қонуний асосда олиб кириш ва фойдаланишга имконият яратилади;
- йўлдош алоқа тизимларини қонуний асосда тезкор-қидирув тадбирлари тизимларига уланиш масалалари ҳуқуқий ечимини топади;
















