Навоий вилоятига бўлган кечаги ташрифда Ўзбекистион Республикаси Президенти томонидан янги 5 та ташаббусни илгари сурилди. Булар:

  • электр энергиясини тежаш;  
  • “Яшил макон” лойиҳасини намунавий ташкил этиш; ва шу доирасида далалар буйида тут ва узум экиш;
  • яйловларни ишга солиш орқали эчкичилик ва қўйчиликни кескин ривожлантириш; 
  • инфратузилма объектлари қурилишда ресурсларни 30 фоизгача тежаш; 
  • ёшлар билан ишлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш. 

Бу ташаббусларнинг ҳар бири Сирдарёга ҳам бевосита тегишли. 

Керак бўлса Навоий вилоятидан ўтиш керак, деди Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов.