Ўзбекистон | 08:19 / 28.11.2022
5272
2 дақиқада ўқилади
Норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда етказилган зарарни ҳисоблаш тартиби тасдиқланди
Ҳукумат қарори билан норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Қуйидагилар белгиланди:
- норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни аниқлаш тартиби;
- норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда кенг тарқалган фойдали қазилмаларга етказилган зарарни ҳисоблаш усуллари;
- норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда ифлослантирувчи моддалар сув объектларига ва жойларнинг рельефига оқизиб юборилиши оқибатида етказилган зарарни ҳисоблаш усуллари;
- норуда материалларни ноқонуний қазиб олиш оқибатида табиий объектларга етказилган зарарни қоплаш ва ундириш тартиби.
Низом талаблари стратегик турдаги (асосий) фойдали қазилмаларни ва қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида ноқонуний қазиб олишда ҳамда техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишда етказилган зарарни ҳисоблашга нисбатан татбиқ этилмайди.
Қуйидаги ҳолатлар норуда материалларни ноқонуний қазиб олиш ҳисобланади:
- норуда материаллар мавжуд ер қаъри участкасидан рухсатнома олмасдан туриб фойдаланиш;
- норуда материаллар учун берилган кон ажратмасидан ва ажратилган ер участкалари доирасидан четга чиқиш.
Мавзуга оид
15:51 / 07.11.2024
Шаҳарлараро автобус йўналишларида зарарни қоплаб бериш режалаштирилмоқда
08:20 / 13.09.2024
Қишлоқ хўжалигига бир ойда 77 млрд сўмлик зарар етказилди
07:55 / 25.06.2024
Чиқинди хизмати учун тўловни ҳисоблашдаги хатолик учун фуқароларга маънавий зарар қоплаб берилади
07:17 / 07.06.2024