Саакашвили сиёсатни тарк этмоқчи
Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили сиёсатни тарк этмоқчи. Ҳозир у ватанида қамоқ жазосини ўтамоқда.
Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили энди мамлакат сиёсий ҳаётида иштирок этмоқчи эмас. Унинг аҳволи ёмонлашмоқда. Саакашвили ўзининг эҳтимолий заҳарланишида Грузия расмийларини айбламаяпти. Бу ҳақда сиёсатчининг онаси Гиули Аласания маълум қилди.
«Биз ўз фикримизни аниқ айтмоқчимиз: Михаил Саакашвили ўзининг эҳтимолий заҳарланишида Грузия расмийларини айбламаяпти», — деди у.
Сиёсатчининг онаси Саакашвилининг соғлиғи билан боғлиқ мавзуни сиёсийлаштирмасликка чақирди. Унинг таъкидлашича, ҳозирда Грузия собиқ президентининг «ҳаёт ва ўлим масаласи» ҳал қилинмоқда.
Гиули Аласания сиёсатчининг аҳволи ёмонлашаётганини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, Саакашвили энди мамлакат сиёсий ҳаётида иштирок этиш ниятида эмас.
Михаил Саакашвили 2022 йил май ойида мансаб ваколатини суиистеъмол қилганлик ва ундан ғаразли ниятда фойдаланганликда айбдор деб топилиб, 6 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинган эди. Ҳозирда у Тбилисидаги Vivamed клиникасида даволанмоқда.
28 ноябр куни сиёсатчининг адвокати Шалва Хачапуридзе Саакашвилининг қонида симоб ва бошқа оғир металлар излари топилгани ҳақида хабар берди.
Мавзуга оид
23:10 / 26.10.2024
Грузияда парламент сайловлари якунланди. Ҳукмрон партия ва мухолифат ўз ғалабасини эълон қилди
21:11 / 21.10.2024
«ГРУ» ва «ФСБ» ҳакерлари Грузия ҳукумати ҳамда компанияларини кузатиб келган — Bloomberg
22:42 / 07.10.2024
Грузия парламенти президентнинг импичментини қайта бошлайди
11:45 / 06.10.2024