Нурафшонда Жанубий Корея андозасидаги янги шаҳар тумани барпо этилади
Ўзбекистонга амалий сафари доирасида «Корея-Ўзбекистон» ишбилармонлар ассоциацияси (КУБА) раиси Ким Чанг Кеон, КУБАга аъзо бўлган TDC Group (бош директор Чхве Ин Чанг) ва GS Energy (вице-президенти Ли Гонг Гук) раҳбарлари билан бирга Тошкент вилоятида бўлди, дея хабар бермоқда «Дунё».
Ташриф давомида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев билан учрашув бўлиб ўтди. Унда томонлар Нурафшоннинг Жанубий Корея типидаги янги шаҳар туманини ташкил этиш ва Ёнғин хавфсизлиги мутахассисларини тайёрлаш ўқув марказини қуриш бўйича ҳозирги пайтда фаол амалга оширилаётган лойиҳаларни муҳокама қилди.
Музокараларда лойиҳа консорциумига раҳбарлик қилаётган ва унинг бош режасини тайёрлаш устида иш олиб бораётган TDC Group вакиллари эришилган натижаларни тақдим этди ва аниқ таклифларни билдирди. Ташаббуслар, лойиҳани олдинга силжитиш кейинги жадвали муҳокама қилинди.
Тошкент вилояти маркази - Нурафшон шаҳрида янги шаҳар туманини ташкил этиш шаҳарни ривожлантиришнинг кенг кўламли ғояси бўлиб, унда Жанубий Корея типидаги турар жой мажмуалари, бизнес маркази, касалхона, университет, Ёнғин хавфсизлиги мутахассисларини тайёрлаш ўқув маркази, 150 гектар майдонга эга бизнес майдончаси, марказдаги катта парк атрофида халқаро мактаб ва бошқа турдаги турар жой мажмуаларини қуриш кўзда тутилган.
Ушбу мақсадлар учун Жанубий Корея еттита компанияси қурилиш компаниялари консорциуми тузилди. Улар лойиҳа фаол босқичини бошлашга тайёр. Ушбу лойиҳани амалга ошириш юзасидан 2021 йилда КУБА ва Тошкент вилояти ҳокимияти вакиллари ўртасида ўзаро англашув меморандуми ва шу йил сентябрь ойида Тошкент вилояти ҳокими Кореяга сафари чоғида бизнес битими имзоланган.
Айни пайтда Ўзбекистон ҳукуматидан ер участкаларидан фойдаланиш ва инфратузилмани таъминлаш учун рухсатномалар олиш кутилмоқда, шундан сўнг лойиҳа фаол босқичига ўтиш режалаштирилмоқда.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қозоғистонда мигрантларни қийноққа солган полициячилар судланди
Жаҳон | 17:06
-
“Энг хавфсиз парвоз танланади” – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” осмондаги фавқулодда ҳолатга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03
-
Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!
Ўзбекистон | 17:00
-
Ўзбекистон телеканаллари Туркманистонда намойиш этилади
Жамият | 16:54
Мавзуга оид
08:21 / 16.12.2024
Кореядаги ўзбекистонликлар иш жойини ташлаб кетгани туфайли кафиллардан 2 млрд сўм ундирилди
08:10 / 30.11.2024
Кореяга ишлаш учун борган икки ўзбекистонлик иш жойидан қочиб кетди
20:49 / 19.11.2024
Тошкент вилоятида салкам 7 килоли чақалоқ туғилди
12:10 / 31.10.2024