Музокаралар чоғида Better Cotton Initiative ташкилоти Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантириш, мамлакат пахта-тўқимачилик кластерларига пахта етиштиришни жаҳон андозалари даражасида ташкил этишга кўмаклашиш бўйича режалари муҳокама қилинди.
Томонлар икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бугунги ҳолати, Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари Швецияга экспортини ошириш истиқболлари юзасидан фикр алмашди.
Лена Стаафгард Better Cotton Initiative ташкилоти ўзбекистонлик ҳамкорлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида Тошкентда ўз ваколатхонасини очишни режалаштираётганини маълум қилди.












