Ўзбекистонда бу йилги қиш фасли изғиринли кунлар билан бошланди. Ана шундай шароитда мамлакатдаги тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигида узлуксиз иш олиб борадиган штаб ташкил этилди.
Жорий йил 5 декабр эрталабки соат 08:00 дан 6 декабр куни соат 08:00 гача мазкур штабга тез тиббий ёрдам хизмати фаолияти бўйича қуйидаги маълумотлар келиб тушган.
«103» хизматида:
- 2 733 та тиббиёт бригадаси фаолият кўрсатди.
- «Тез ёрдам»га 37 336 та чақириқ келиб тушди.
Энг кўп чақириқлар:
- Андижон вилояти – 4 491 та
- Фарғона вилояти – 4 450 та
- Наманган вилояти – 3 821 та
- Тошкент шаҳри – 3 665 та
- Тошкент вилояти – 3 178 та
Юртимиз бўйича шифохонага ётқизилган беморлар сони:
- катталар – 2 462 нафар;
- болалар – 829 нафар.
2 568 нафар чақалоқ дунёга келди.
Коронавирус аниқланган беморлар:
- 18 ёшгача – 31 нафар;
- катталар – 89 нафар;
- жами – 120 нафар.
Шундан 79 нафари шифохонага ётқизилди.
Вазирлик тасарруфидаги барча тиббиёт муассасалари ўз фаолиятини узлуксиз давом эттирмоқда.

















