Ўзбекистон | 08:06 / 10.12.2022
9158
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Измир шартномасини ратификация қилди

Президент «Измир шартномасини (Измир, 1996 йил 14 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонунни имзолади. Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 8 ноябрда қабул қилинган ва Сенат томонидан 18 ноябрда маъқулланган.

Измир шартномаси 1996 йил 14 сентябрда 10 та давлат томонидан имзоланган эди:

  • Афғонистон;
  • Озарбойжон;
  • Покистон;
  • Қирғизистон;
  • Қозоғистон;
  • Тожикистон;
  • Туркия;
  • Туркманистон;
  • Эрон; 
  • Ўзбекистон
  • ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) таъсис ҳужжати ҳисобланади.

Шартномада Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ташкилий тузилмаси, мақсадлари ва фаолият тамойиллари, молиявий масалалар ва ташкилотда қарорларни қабул қилиш тартиби белгиланган.

Ўзбекистон томонидан Измир шартномаси ратификация қилиниши Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиш учун ҳуқуқий асос яратади, ташкилотга аъзо давлатлар билан кенг ҳамкорлик қилиш имконини беради.

Ўзбекистон ташкилотда тўлақонли иштирок этиши хорижий инвестициялар ҳажмини ошириш, транспорт-логистика йўлакларини, транзит юкларни ташиш учун тарифларни бирхиллаштириш йўли билан кенгайтириш, мамлакат ҳудудлари туристик жозибадорлигини ошириш имконини беради.

Мавзуга оид