Ўзбекистон | 11:22 / 15.12.2022
23740
1 дақиқада ўқилади

Бухорода тўй кортежида юк машиналари қатнашди  

Гуруҳ бўлиб ҳаракатланган ва йўлни тўсиб қўйган юк машиналари жарима майдонига жойлаштирилган, ҳайдовчиларга эса маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Видеодан кадр

Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, асли ромитанлик бўлган ака-ука ҳайдовчилар кенжа укасининг тўйини эсда қоларли қилиш учун юк машиналари билан тўй кортежига қўшилишган. Ака-укаларнинг бу ҳаракати ўзлари учун қимматга тушди.

Маълум қилинишича, ҳайдовчилар Бухоро тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятдаги М-37 йўлида гуруҳ бўлиб ҳаракатланишган ҳамда йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, йўлни тўсиб қўйишган. Ҳайдовчилардан бирининг таъкидлашича, улар бу ҳаракатлари нотўғри эканлигини билишмаган.

Ака-ука ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, юк машиналари жарима майдонига жойлаштирилган.

Мавзуга оид