Французлар Аргентинага қарши финални қайта ўтказишни талаб қилмоқда
200 мингга яқин француз шундай талаб қўйилган петицияни имзолади.
Франциялик мухлислар Франция ва Аргентина миллий жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионати финалини қайта ўтказишни талаб қилиб, онлайн петицияни ташкил қилишди.
Петиция Франциянинг махсус МеsОpinions сайтида очилган бўлиб, муаллифлар «адолатсиз ҳакамлик» туфайли финал ўйинини қайта ўтказишга чақирмоқда.
Петиция кўриб чиқиш учун Халқаро футбол федерациясига (ФИФА) юборилиши режалаштирилган. Бугунги кунга қадар 200 мингга яқин киши жаҳон чемпионати финалини такроран ўтказиш бўйича сўровни имзолаган.
Қатарда ўтказилган жаҳон чемпионати финалининг асосий ва қўшимча вақтидан кейин 3:3 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса Аргентина қўли баланд келган эди.
ФИФА тарихида жаҳон чемпионатлари финалларининг ҳеч бири такроран ўтказилмаган.
Мавзуга оид
13:19 / 07.10.2024
Инфантино ва «футзал Пелеси» келган, Бразилиянинг омади чопган финалдан эксклюзив фотожамланма
20:10 / 02.10.2024
Ўзбекистонлик хоккейчилар илк маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этади
20:45 / 30.09.2024
Францияда Марин Ле Пен устидан суд бошланди
20:30 / 24.09.2024