Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Panorama Airways ўзининг илк тижорий рейсини амалга оширди
22 декабрь куни Ўзбекистоннинг Panorama Airways хусусий авиакомпанияси Тошкент-Урганч-Тошкент йўналиши бўйича илк тижорий рейсни амалга оширди.
Фото: Uzbekistan Airports
Uzbekistan Airports хабарига кўра, 144 йўловчидан иборат Airbus А320 ҳаво кемаси самолёти маҳаллий вақт билан соат 21:50 да белгиланган аэропортга учиб кетган.
Самолёт, пойтахтнинг халқаро аэропортидан жўнаб кетишидан аввал, биринчи рейснинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
2021 йилда ташкил этилган Panorama Airways хусусий авиакомпанияси Ўзбекистон, БАА, Исроил, Саудия Арабистони, Россия, Жанубий Корея ва бошқа давлатларга йўловчи ҳаво ташишларини амалга ошириши режалаштирилган.
Авиакомпаниянинг навбатдаги парвози 23 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:00 да Тошкент — Москва йўналиши бўйича амалга оширилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
20:36 / 30.12.2025
2025 йилда йўловчилар Ўзбекистон аэропортларидан энг кўп парвоз қилган йўналишлар маълум бўлди
17:45 / 23.12.2025
Янги FlyOne Asia авиакомпанияси Ўзбекистонда 2026 йил апрелида иш бошлайди
09:35 / 21.11.2025
Хитой авиакомпанияси Ўзбекистон йўналиши бўйича парвозларни кенгайтиради
19:55 / 14.11.2025