Ўзбекистон | 11:07 / 26.12.2022
58223
1 дақиқада ўқилади

Депутат Расул Кушербаевнинг ваколати расман тугатилди

Марказий сайлов комиссияси депутат Расул Кушербаевнинг депутатлик ваколатини муддатидан олдин тугатди.

Расул Кушербаев / Фото: Kun.uz

Марказий Сайлов комиссияси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг ваколатларини муддатдан олдин тугатиш масаласини кўриб чиқди. Комиссия аъзолари бир овоздан унинг мандатини тугатишни қўллаб-қувватлади.

Аввалроқ, Расул Кушербаев ўз Telegram-каналида мандатини топширмоқчи экани ҳақида ёзганди.

«Депутатлик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Бундай ишлай олмас эканман. Бунга мажбур бўлганимдан афсусдаман. Ишонч билдирган, қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат! Розинг бўлинглар! Насиб қилса қолганини вақт кўрсатади. Аллоҳ мададкор бўлсин!» - деганди депутат.

Расул Кушербаевнинг бундай қарорга келишига Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Улуғбек Иноятов унга бюджет лойиҳаси муҳокамаларида очиқчасига сўз бермагани сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров

Мавзуга оид