Ўзбекистон | 09:08 / 28.12.2022
11121
2 дақиқада ўқилади

"Ўзбекистон темирйўллари"нинг 11 та объекти давлат бошқаруви органларига берилади

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон темирйўллари” активларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор билан "Ўзбекистон темирйўллари"нинг 11 та объектларини давлат бошқаруви органлари ва тегишли ташкилотларга улардан самарали фойдаланиш учун берилиши, жамиятнинг ва 8 корхонасини қайта ташкил этилиши белгиланмоқда.

Қарорда шунингдек:

  • тегишли вазирлик ва идоралар берилаётган активлардан фойдаланиш ва сақлаш харажатлари тегишли вазирлик ва идоралар бюджетлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши;  
  • давлат бошқаруви органлари ва тегишли ташкилотларга, кейинчалик улардан самарали фойдаланиш учун давлат улушини камайтириш ҳисобига ёки беғараз бериладиган “Ўзбекистон темирйўллари” ва унинг ташкилий тузилмасига кирувчи корхоналарининг активларнинг ўтказилиши товарни реализация қилиш бўйича айланма сифатида қаралмайди ва иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган бепул товар берилишига тенглаштирилиши;
  • “Ўзбекистон темирйўллари” ташкилий тузилмасига кирувчи қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг устав фонди мазкур корхоналарни соф активлари қийматида шакллантирилади ҳамда ушбу мол-мулклар солиқ солиш объекти сифатида қаралмаслиги белгиланмоқда.

Жамият томонидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб қилган кредитлари жами 2,9 млрд долларни ташкил этиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2022-2025 йилларда кредитлар ва уларнинг фоизни қайтариш бўйича тўловларнинг йиллик ўртача миқдори 220 млн долларни, яъни жамият йиллик тушумининг ўртача 25 фоизини ташкил этмоқда.

Шунга асосан “Ўзбекистон темирйўллари” таркибидаги носоҳавий активларни, шу жумладан, президентнинг “Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига иловаларда “Ўзбекистон темирйўллари” тегишли активларини сотишдан тушадиган маблағлар “Ўзбекистон темир-йўллари” ҳисобрақамига тушириш орқали жалб қилинган кредитларни қоплашга йўналтирилиши белгиланмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид