Ҳукуматнинг 2026 йил 12 октябрдаги 560-сон қарори билан қурилиши тугалланган объектларни топшириш-қабул қилиш ва фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартириш киритилди.
Қарорга кўра, бундай объектларни қабул қилиш учун Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан Давлат қабул комиссияси, буюртмачилар томонидан эса ишчи комиссия тузилади.
Объектлар ушбу комиссияларнинг далолатномаларини расмийлаштириш ва тасдиқлаш орқали тўғридан тўғри фойдаланишга қабул қилинади. Давлат қабул комиссиясининг қурилиши якунланган лойиҳалар доирасидаги объектларни қабул қилиш тўғрисидаги далолатномаси комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
Давлат қабул комиссияси далолатномасини расмийлаштиришдан олдин Давлат молиявий назорат инспекцияси қурилиш объектида белгиланган тартибда мажбурий назорат ўлчовини ўтказади.















