Сурхондарё вилоятида маст ҳолда Labo машинасини бошқарган ҳайдовчи каналга тушиб кетган ва ҳалок бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса бугун, 2023 йил 2 январ куни Ангор туманида содир бўлган. Маълум бўлишича, ҳайдовчи маст ҳолда машина бошқарган ва тезликни ошириб бошқарувни йўқотган. Оқибатда, у воқеа жойида ҳалок бўлган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, канал устидаги кўприк автомобиллар ҳаракатланиши учун талабларга жавоб бермаган. Унинг четларида ҳимоя тўсиқлари бўлмаган.