Жамият | 14:21 / 04.01.2023
16147
2 дақиқада ўқилади

“Ногирон акамни гўдакдек парваришлардим, энди ўзим беморман” — оиланинг ёлғиз боқувчиси буйрак дардидан азобда

Бобурнинг акаси ногирон, қўл оёқлари ишламайди. Уни парваришлаб келаётган Бобурнинг ўзи бугун ёрдамга муҳтож. Икки ой аввал унда иккала буйрак етишмовчилиги аниқланди.

“Акам йигирма тўрт йилдан бери юрмайди. Бировнинг қарамоғига муҳтож. Унга ўзим қарардим. Хасталик сабаб ўзим ҳам ёрдамга муҳтож бўлиб қолдим. Қариндош-уруғларимиз йўқ. Онам 9 аввал оламдан ўтган. Отамиз йўқ”, - дейди Бобур Норматов ўкинч билан.

Бобур оиланинг ёлғиз боқувчиси. Унинг икки нафар вояга етмаган фарзанди бор. Аёли бир томондан турмуш ўртоғининг аҳволидан қайғурса, бир томондан фарзандлари етим қолишидан хавотирда.

“Бормаган шифокоримиз қолмади. Ҳар уч кунда гемодиализга боради. Кечаси билан нафаси қисиб ухлолмай чиқади. Ўта оғир касаллик экан. Бошимизга бирданига келди. Боқувчимиз ёлғиз хўжайиним эди.

Ўзим ишлай десам, бир томондан қайниакам қаровга муҳтож, бир томондан болаларим ёш. Тожикистондаги хорижий клиникада операция қилдирмоқчимиз. Анализ натижалари, донор ҳамма нарса тайёр. Фақат моддий томондан қийналяпмиз. Фарзандларим етим бўлиб қолишидан қўрқяпман”, - дейди Дилобар кўз ёшларини яширолмай.

Бобурга ёрдам бериш бирйўла икки беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш, икки гўдакнинг етимлик азобидан асраш демакдир. Шундай экан, уларнинг мададга муҳтож илтижолари жавобсиз қолмаслиги тайин.

Бобур Норматовга оид маълумотлар (карталар бемор номида):

Ҳумо: 9860 0824 8941 6766

Виса: 4073 4200 4217 8792

Манзил: Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, "Тошкент" МФЙ, Косонсой кўчаси, 40-уй, 17-хонадон.

Мавзуга оид