Ўзбекистон | 10:53 / 07.01.2023
22066
2 дақиқада ўқилади

Энергетика вазирлигининг мурожаати: Қишдан чиқиб олиш учун ҳаммамиз биргаликда энергияни иқтисод қилайлик

“Хатоларимиз сабабли совуққотяпмиз. Аммо ҳозир, шу лаҳзада, бир мушт бўлиб, жамият бўлиб қиш совуғидан ўтиб олмасак бўлмайди. Бу бизнинг қўлимиздан келади. Ҳар биримиз энергияни иқтисод қилишга уринсак, талафотларни камайтиришимиз мумкин бўлади”.

Фото: Kun.uz

2016 йилдан буёғига аҳоли ва иқтисодиётни энергия билан таъминлаш соҳасида кўплаб ишлар қилинди, рақамлар бунга далил. Кўрилган мазкур чора-тадбирлар етарли бўлмагани бу йилги қишга келиб аниқ бўлиб қолди: электр энергиясини етарлича ишлаб чиқариш учун керак бўлган ёқилғи – табиий газ етмаяпти. Аниқроғи, табиий газ захирасини яратиш учун керакли ишлар қилинмаган.

Мазкур фавқулодда вазиятда фавқулодда ишларни қилиш лозимлиги аён бўляпти. Совуқ қишдан имкони борича талафотларсиз ўтиб олиш учун. Ва бу ерда машҳур ҳақиқат гавдаланяпти – фавқулодда ҳолатлар кимларнингдир хатоси билан юзага келади, аммо улардан чиқиб кетиш учун бутун халқнинг ҳаракати, жонбозлиги керак бўлади.

Шу топдаги ҳолатимиз ҳам айни шундай вазият – энергияни ҳамма, жамият ўлароқ, бир мушт бўлиб иқтисод қилмасак, қишдан омон ўтиб олишимиз қийин бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги буюртмаси билан яратилган анимацион мурожаатни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Мавзуга оид