Андижонда тез ёрдам инспектори пора билан қўлга тушгач, филиал директори ишдан олинди
Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон филиали кадрлар бўлими инспектори фуқародан 400 доллар пора олганда ушланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги коррупцион ҳолат юзага келишига эътиборсиз бўлган тез тиббий ёрдам хизмати масъуллари ишдан олингани ҳақида хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон филиалининг кадрлар бўлими инспектори Ж.М. пора олаётган вақтда қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўрганилганда, Ж.М. 2022 йил 25 декабр санасидан Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон ҳудудий филиалининг кадрлар бўлимида инспектор сифатида иш бошлагани аниқланган.
Вазирлик маълумотига кўра, у 2023 йил 7 январ куни соат 13:00 лар атрофида Андижон шаҳрининг Сой маҳалласи ҳудудидаги дорихона олдида фуқарони ишга олиб кириб қўйиш эвазига ундан 400 АҚШ долларини олаётган пайтда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳозир мазкур воқеа юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Вазирлик томонидан ушбу ҳолат ўрганилиб, эътиборсизлиги оқибатида коррупциявий ҳолат содир этилишига шароит яратиб берганлиги, муассаса ходимлари ўртасида етарлича тушунтириш ишларини олиб бормаганлиги учун Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон филиали директори И. А. ва кадрлар бўлими бошлиғи Э.Х. эгаллаб турган лавозимидан озод этилди», дейилади вазирлик хабарида.
Мавзуга оид
21:00 / 09.12.2024
200 долларлик фотосурат, “иш битирган” курка болалари ва қўшмачининг “танка”си – ноодатий поралар
19:25 / 02.12.2024
Навоийда пора олган ИИБ ходими озодликдан маҳрум қилинди
12:07 / 30.11.2024
Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт туман филиали собиқ бошлиғи 12 йилга қамалди
14:48 / 17.11.2024