11 январ куни Қозоғистоннинг бир неча кундан буён совуқ ҳарорат (-30 даражагача) кузатилаётган Ақтўбе области ҳудудида, «Самара—Чимкент» автомобил йўлида Ўзбекистоннинг жами 69 нафар фуқароси бўлган икки автобус ноқулай об-ҳаво туфайли йўлда қолиб кетди. Қозоғистон ФВВ хабарига кўра, ноқулай об-ҳаво оқибатида йўл тўсилиб қолгани сабабли барча йўловчилар Ирғиз райони ҳудудидаги умумтаълим мактабига жойлаштирилган.

Бу автобусда Қозоғистоннинг 3 нафар ва Ўзбекистоннинг 38 нафар фуқароси бўлган. 

Фото: Ақтўбе вилояти Фавқулодда вазиятлар департаменти

Шу куни Айтекебий районида, худди шу трассанинг 968-километрида яна бир йўловчи автобусига ёрдам зарурлиги ҳақида маълумот келиб тушган. Автобусда Ўзбекистоннинг 31 нафар фуқароси бўлган. Улар Қорабутак қишлоғидаги масжидга жойлаштирилган.

Фото: Ақтўбе вилояти Фавқулодда вазиятлар департаменти

Бундан олдинроқ Россиянинг Нижний Новгород областида 40 даража совуқда қолган «Москва-Ўзбекистон» йўналишидаги микроавтобуснинг 19 нафар йўловчиси полиция томонидан қутқарилгани хабар қилинганди.