“Ҳаётим тугади деб ўйлагандим” – умидлари сўнмаган йигит яшашни истайди
Андижонлик Расулжон Тўраев эндигина 35 ёшда. Унга шу навқирон ёшида жигар циррози ташхиси қўйилган.
“Бир йилдан бери тинимсиз бурним қонайди. Шифокорлар қон-томирлар ёрилган деб, шунга қараб даволашди. Лекин фойдаси бўлмади. Бир қанча текширувлардан кейин шу ташхисни қўйишди. Ҳозир жигаримнинг ярми қуриган, ярми эса шишган. Жигар функциялари бузилгани туфайли бурнимдан 2-3 соатлаб қон тўхтамайди”, - дейди у.
Беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун жигар кўчириш амалиёти ўтказилиши керак. Акаси унга ўз жигарини беришга, донорликка рози, аммо бу операция Ҳиндистонда ўтказилиши шароити ҳаминқадар бўлган оилага оғирлик қилади.
“Ҳаётим тугабди шекилли, менга берган умр шу экан деб ўйлагандим. Энди эса соғайишим, яна яшашим мумкинлигини эшитиб умид пайдо бўлди менда. Фақат маблағ керак экан бунга”, - дея тириклик умидида гапиради Расулжон.
3 фарзандни тарбиялаётган ота уларнинг етим қолишидан қўрқади. Шунинг учун яшашни, фарзандларининг камолини кўришни, оилада таянч бўлишни хоҳлайди. Буларнинг барчаси унинг операцияси учун тўпланадиган маблағга боғлиқ.
Расулжон Тўраевга оид маълумотлар:
Uzcard: 8600 0607 9547 3835 турмуш ўртоғи Муаззам Садирдинова номида
Юнионпай: 6262 5700 6188 9749 турмуш ўртоғи Муаззам Садирдинова номида
Манзил: Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, Ойим қишлоғи, 154-уй.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистон Кашмирдаги терактдан кейин Покистонга чекловлар жорий қилди
Жаҳон | 09:30
-
Тошкентда Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши биринчи форуми ўтказилади
Ўзбекистон | 09:10
-
Тошкентнинг бешта туманида иссиқ сув таъминоти тикланади
Жамият | 08:50
-
Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари Самарқандда музокара ўтказди
Ўзбекистон | 08:42
Мавзуга оид

15:18 / 06.03.2025
“Эзгу Амал” жамғармаси янгиланган низомини эълон қилди

15:30 / 03.02.2025
Ўзбекистонда “Она уйи” хайрия лойиҳаси тақдимоти ўтказилди

13:54 / 31.01.2025
АҚШда қорбўронли ҳавода пицца ташиган курерга 2 доллар чойчақа беришганидан сўнг интернетда унга 40 минг доллар хайрия йиғилди

20:35 / 30.12.2024