14 январь куни «Ўзбекистон» Халқаро форумлар саройида Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.


Тадбирда ҳарбийлаштирилган тузилмалар, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, ходимлари ва уларнинг оила аъзолари қатнашди. Kun.uz мухбири ушбу тантанали тадбирдан фоторепортаж тақдим қилади.
Тадбир аввалида Ўзбекистон Мудофаа вазири, генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов – Олий бош қўмондон Шавкат Мирзиёевнинг ватан ҳимоячиларига табригини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг Ўзбекистон давлат мадҳияси ижро этилди.





























































